Шпигел" Гулнора Каримованинг мусиқавий иштиёқи ҳақида Машҳур немис журнали "Шпигел" 21 августдаги сўнгги сонида ўзбек диктаторининг қизи Гулнора Каримованинг мусиқавий иштиёқи, қўшиқлари ва видео клиплари ҳақида хабар чоп этган. 33 ёшли Гулнара Каримова, ўзбек диктаторининг қизи, у Гарвард Университетини тамомлаган, жонли қўшиқлари билан ўз ватандошлари қалбини забт этишга урунмоқда. У ўзининг яланғоч елкаларини оҳиста силайди ва шарқона муаззам бинода ўзини кўз кўз қилади. У куйлаётган "Унутма мени" қўшиғи балки собиқ эри, афғонистонлик ва америкалик тужжор Мансур Мақсудийга бағишлангандир. Улар 2002 йилдан буён ажралишган, бир бирларини маблағ ўзлаштирганликда, нефт контрабандаси, бола ўғирлаш ва солиқ тўлашда товламачиликда айблашади. Каримова бадавлат, тижоратчи аёл, дипломат, қора белбоғ соҳибаси, у Гугуша номи остида куйлайди, айтишларича болалик чоғида отаси уни эркалатиб шу ном билан чақирган. У 68 ёшли Ислом Каримов ўрнини эгаллайдиган, президентликка эҳтимолий номзоддир. Каримовнинг президентлик муддати кейинги йилда тугайди. Британиянинг Тошкентдаги собиқ элчиси Крейг Мюррей, диктатор қизининг поп мусиқасидаги биринчи қўшиғи ҳақида гапирар экан, тарихий мутаносибликни мисол келтиради: "Неронни ҳам саҳнада ўйнаган пайтида ҳамма олқишлаши шарт эди". Шпигел, Германия, № 34, 21.08.06
|