Главная » 2006»Август»19 » Ishtonsizning hadigi cho'pdan, yoki margansovkadan bo'lgan BOMBA
Ishtonsizning hadigi cho'pdan, yoki margansovkadan bo'lgan BOMBA
02.40
Ўзбекистон дорихоналарида калий перманганат, яъни марганцовка сотиш чеклаб қўйилди. “Рress-uz.info” сайтининг Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийларига таяниб хабар қилишича, дорихоналарга бир кишига беш граммдан ортиқ марганцовка сотиш тақиқланган. Бундай чора кўрилишига марганцовкадан кокаин ва эфидринга асосланган бошқа турдаги наркотиклар тайёрлашда фойдаланиш мумкинлиги сабаб бўлган. “UzMetronom” сайтининг 17 август кунги хабарида марганцовкадан қўлбола бомба тайёрлашда фойдаланиш мумкин бўлганлиги учун расмийлар унинг савдосини чеклагани айтилган. Бироқ “Рress-uz.info” сайтида Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари бу иддаони рад қилган.