Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида аёллaр учун махсус такси хизмати жорий қилинди. Бундай таксиларнинг томи пушти рангга бўялган бўлиб, автомобил ичи ва ўриндиқлар ҳам пушти рангда. Дубай такси департаменти директори Аммар Бин Тамимнинг айтишича, аёллар учун хизмат кўрсатадиган бундай таксиларни фақат аёл ҳайдовчилар бошқаради.