Ғариб дарахт Одамлар каби мен дунёни кезиб ёза олмадим-ку шеьрий туркумлар, чунки ота юртдан чиққаним сезиб, тарк этарлар мени ҳижо, рукнлар. Чунки келиши-чун кўзларимга ёш пайдо бўлиши-чун илҳом юракда, менга жуда зарур аччиқ бир қуёш, кескин континентал иқлим керакдир. Шундай экан, денгиз қирғоқларидан, яшил ўрмонлардан менга сўз очма, мен ёлгиз Туркистон тупроқларида ўса оладиган ғариб оғочман... (1994) Muhammad SOLIH
|