Австралияда бораётган халқаро анжуманда дунёда оч қолаётган одамлардан кўра, семираётган одамлар сони кўплиги ҳақидаги қизиқ маълумотлар эълон қилинди. Шу соҳада олиб борилган сўнгги тадқиқотларга кўра, ортиқча вазндан қутулиш дардида юрган одамлар сони миллиарддан ошган. Қашшоқлик даражасида яшаётганлар сони эса 800 миллион атрофида. Ортиқча вазн эса бир қатор касалликларга олиб келади. Шу боис, мутахассислар ортиқча вазнли аҳолиси кўпаяётган мамлакатлар раҳбариятини зудлик билан шу борадаги миллий дастурлар ишлаб чиқишга чақирмоқда.