Сиз қайси бирисиз Бир ота қизи билан хасратлашаётган экан. Қиз хаётда қийналиб кетгани, машаққатлардан қандай қутилишини билмаётганини айтиб шикоят қилди. Ота қизини қизини диққат билан эшитибди ва “Юр сенга бир нарса кўрсатаман!”, дея уни ошхонага олиб кирибди. Дарвоқе, ота таниқли ошпаз экан. У газплита устига бир хил хажмдаги уч дона идиш қўйиб, уларга тенг миқдорда сув солибди ва тагига бир хил қилиб ўт ёқибди. Сўнг биринчи идишга хунук сабзи, яна бирига битта тухум, охиргисига бир ҳовуч янчилмаган қаҳва солибди ва 20 дақиқа қайнатибди. Ота 20 дақиқадан кейин оловни ўчирибди ва стол устига 2 та лаган ва битта бўш стакан қўйибди. Қиз отасининг харакатларини диққат билан кузатиб турарди. Ошпаз аввал қайнаб, пишиб кетган сабзини олиб битта лаганчага қўйибди. Кейин юмшоққина бўлиб қолган тухумни, иккинчи лаганчага қўйибди. Сўнг сувга сингиб, хақиқий қаҳва кўринишини олган қаҳвани стаканга қуйибди ва қизига юзланибди : Қизим нимани кўряпсан ? – Сабзи, тухум ва қаҳвани кўраяпман. – Ота қизининг қўлидан ушлаб,столга яқинроқ олиб келибди.У қизи яхшироқ тушинишни истаётганди. Қиз хам отасига бўйсунибди ва жавоб берибди: – Нимани кўряпман… Пишиб кетган сабзи (Шундай дея санчқини сабзига тиқиб кўриб, юмшоқлигни ҳис қилибди); Қайнаверганидан яхши пишган тухум (Тухумни қўлига олибди ва бир тарафини столга уриб, пачоқ қилибди ва ичига қараб қўйибди); Яна бир стакан қаҳва… (қаҳвадан хўплаб) Ие, жудаям мазали эканми? Дадажон, буларни менга нима сабабдан кўрсатяпсиз? – Қара, – дебди ота. – Буларнинг барчаси бир хил идишда, бир хил ҳароратда, бир хил муддат давомида оловда турди. Лекин бу шароитга уларнинг муносабати турлича бўлди. Сабзи қайнатилмасидан аввал қаттиқ, яъни, кучли эди. Бироқ қайнатилганидан кейин юмшаб қолди, демак, кучсизланди. Тухум эса, синувчан эди, қайнатилгандан кейин ичи қаттиқлашди. Янчилмаган қаҳва ҳам қаттиқ эди. Тагига олов ёқилгандан кейин нима бўлди: қаҳва доначалари қизиб, бўшашди ва сувга сингиди. Бу билан сувга таъм, ҳид бердилар ва уни лаззатли ичимликка айлантирдилар. Энди айтчи, сен буларнинг қайси бирисан? Ҳаёт машаққатларига қай тарзда муносабатда бўласан? Сен сабзимисан, тухуммисан ёки қаҳва? Сизчи? Сиз қайси бирисиз? Муаммоларга дуч келганда юмшаб, кучсизланадиган сабзига ўхшайсизми? Ёки тухум каби салга синадиган кишимисиз? Ўлим, айрилиқ, моддий ва маънавий муаммолар исканжасида қолганингизда қаттиқлашиб, кучга тўладиган инсонмисиз? Ёхуд қаҳва доначасига ўхшайсизми? Қаҳва қайноқ сувни ҳа ўзгартириб юборади. Ҳатто сув қаттиқ қизиганда ҳам қаҳва уни ширин таъмли ичимликка айлантира олади. Таъм бўлганда ҳам бетакрор таъм. Агар Сиз, мен, биз шу қаҳва доначалари каби бўлолсак, ҳаётимиздаги исталган муаммони мувафқиятга айлантира оламиз. Ён-веримиздагиларга яхши ҳис-туйғулар армуғон қила оламиз. Ана шунда дунё янада яшнаб, ҳаётимиз ҳам мазмунли кечади.
|