Ироданинг тантанаси Нью Йоркнинг Манхэттан ва Бруклин туманларини дарё ажратиб туради. Унинг устига қурилган Бруклин кўпригини муҳандислик мўъжизаси деса ҳа бўлади. 1883 йилда Жон Роблинг исмли муҳандис ушбу кўприк лойиҳасини яратган. Лекин шаҳар ҳокимиятидаги мутасаддилар унга бу лойиҳасини унутишни, бундай кўприк қуриб бўлмаслигини айтишди. Уларнинг жавоби Жон Роблингнинг ҳафсаласини пир қила олмади. Унинг бор умиди келажаги порлоқ ўғли Вашингтондан эди. Отақбола ўйлаган ниятларини қандай амалга оширишн мумкинлиги ҳақида узоқ бош қотиришди. лойиҳа учун баъзи банклардан маблағ ундиришга ҳам эришишди. Кейин улар ишчиларни тўплаб, чексиз ҳаяжон ва шижоат билан кўприкни қуришга киришишди. Бахтсиз ҳодиса туфайли миясидан жароҳат олган Вашингтон на гапира олар, на ҳаракатлана оларди. Кўприк қурилишини ота-бола Роблинглардан бошқа ҳеч ким яхшироқ билмагани учун, барча бетакрор лойиҳа чала қолиб кетишини тахмин қила бошлади. Ҳаракат қилолмай, гапиролмаса ҳам Вашингтон Роблингнинг ақли жойида эди. у касалхонада тўшакка михланиб ётаркан, калласига алоқа қилиш учун ўзига хос шифр ишлаб чиқиш фикри туғилди. Биттагина бармоғини қимирлата оладиган Вашингтон ўша бармоғи билан хотини имлади. У катта машаққатлар билан бармоқ-лари ёрдамида хотини орқали кўприкни қураётган муҳандисларга тегишли кўрсатмаларни бериб турди. Тўшакка михланган бемори 13 йил давомида бир дона бармоғи Билан кўрсатма бериб турди. Ниҳоят бетакрор ва машҳур Бруклин кўприги барпо этилди.
|