Пт, 2024.11.15, 07.03
SITE LOGO

 

Меню сайта
Разделы новостей
Habarlar
Maktublar
She'rlar
Hikoyalar
Latifalar
Maqolalar
Kim? qachon? Qaerda?
G'oya mualiifi Maryamjon Bobojonova
Календарь новостей
«  Август 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Поиск
Друзья сайта
Статистика
Наш опрос

Sevib qolish uchun qayer qulay?

[ Natija · Arkhiv ]

Javoblar: 91
Главная » 2006 » Август » 5 » Икки ўтинчи
Икки ўтинчи
18.28
Икки ўтинчи

Икки дўст ўрмонда ўтин тўплашарди. Уларнинг бири эрта туриб, ўтин кесишни бошлар, бир дарахтни кесар-кесмас бошқасига ўтарди. У дам олиш у ёқда турсин, тушли қилиш ҳақида ҳам ўйламасди. кеч тушгач, дўсти кетганидан кейин ҳам ўрмонда қолиб ишини давом эттирарди ва бир неча соатдан кейин уйига қайтарди.

Унинг шериги эса, ўтин кесаётиб, оз-оз дам оларди. Пешинда тушлик қилар, қуёш бота бошлаши билан кеч тушмасидан уйига жўнарди.

Бир ҳафтадан кейин икки дўст кесган ўтинларини бир жойга тўплашибди.

Аҳвол одамни шошириб қўярди. Иккинчи ўтинчи ўзидан кўпроқ ишлаган дўстидан икки баробар ортиқроқ ўтин кесиб келтирганди.

Кўпроқ ишлаган ўтинчи ҳайрат билан:

- Қандай қилиб бундай бўлиши мумкин. Ахир сен мендан камроқ ишлаган эдинг-ку!..- дебди.

Шериги кулимсираганча жавоб берибди:

- Тўғри, сен тинмай ишладинг. Мен эса, орада дам олдим. Дам олаётганимда болтамни ҳам чархладим. Болтанг ўткир бўлса, оз ишлаб кўп ўтин кеса олиш мумкин.

Прикрепления: rasm 1 · rasm 2 · rasm 3
Категория: Hikoyalar | Просмотров: 985 | Добавил: Nodira | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]