Пт, 2024.11.15, 07.42
SITE LOGO

 

Меню сайта
Разделы новостей
Habarlar
Maktublar
She'rlar
Hikoyalar
Latifalar
Maqolalar
Kim? qachon? Qaerda?
G'oya mualiifi Maryamjon Bobojonova
Календарь новостей
«  Август 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031
Поиск
Друзья сайта
Статистика
Наш опрос

Saytimizni baholang

[ Natija · Arkhiv ]

Javoblar: 247
Главная » 2006 » Август » 5 » Yulduzhon ado bo'ldi
Yulduzhon ado bo'ldi
16.51
Хуллас, менким, Юлдузхон Ўрайимохун қизи 1963 йилнинг 12-декабрида Марғилонлик ипакчилар Ўрайимохун уста ва Раҳимахон чеварларнинг оиласида олтинчи фарзанд бўлиб дунёга келдим. Ота-онамнинг болажон инсонлар эканлигини уларнинг мендан кейин яна икки фарзандни дунёга келтирганларидан ҳам билсангиз бўлади.

Рахматлик дадам Ўрайимохун Усмонов 1926 йилда Марғилонда таваллуд топиб, Марғилон ипакчилик корхонасида 52 йил давомида меҳнат қилганлар. Дадам оддий ишчи бўлишларига қарамасдан қўни-қўшни, таниш билишлар мени болалик ва ўсмирлик чоғларимда «бой қизи» ҳам дейишарди. Гап шундаки, дадам, ипакчилик корхонасида ишлашларидан ташқари қўли гул дурадгор-уста хам бўлиб, ишдан бўш вақтларида ҳовлимиздаги устахоналарида ўта шинам ва харидоргир сўрилар ясар, бозор кунлари эса пули борга кўтарганига, пули йўққа эса арзонгаровга пуллаб келардилар. Дадам рахматликнинг одамлардан олган дуоларининг ижобати сабаб бўлса керак, Яратганга шукрки, шу пайтгача саккиз фарзанддан биронтамизнинг насибамиз ерда қолгани йўқ.

Онам Раҳимахон Акбарова 1932 йилда Марғилонда таваллуд топиб, отам билан бир ёстиққа бош қўйганларидан сўнг, у киши билан биргаликда 41 йил давомида ипакчилик корхонасида меҳнат қилиш билан бирга, тўрт ўғил ва тўрт қизни дунёга келтириб тарбия қилганлар.

Менинг исмимни Юлдуз деб аташларига хам ... акам сабаб бўлганлар. Янги туғилган чакалоққа қандай исм қўйиш хақида бош қотириб ўтиришганда, ... ёшли ... акам онамга: «Аяжон, мен кеча осмонда ёруғ Юлдузни кўрдим, Юлдуз қўяйлик сингилчамнинг исмини», деб айтган, шу-шу, мен Юлдуз бўлиб қолган эканман.

Болалигимдан нон ёпишни, хамир овкатлар ва ош пиширишни яхши кўриб ўрганган эканман. Шундай бўлса-да соз ва сўз сеҳри мени ипакчилар маданият уйига ва педагогика билим юртининг мусиқа бўлимига етаклади. Ипакчилар маданият уйида дуторчи қизлар ансамблини туздим, педагогика билим юртида ҳам мусиқа ва қўшиқдан таълим олдим.

Билим юртини битираётган йилим такдир мени Гавҳархоним Раҳимова билан учраштирди. Ўшанда мен «Нурхон» халқ театрида бўлиб ўтган 8-март байрамига бағишланган тадбирда қўшиқ куйлашим керак эди. Қўшиқ куйлаётганимда, худди шу байрам тадбирига ташриф буюрган Гавхархоним ҳам тинглаб, томоша қилиб ўтирган эканлар, тадбир тугашигаёк мени чақиртириб, ўзлари Марғилонда тузган «Марғилон хандаси» ансамблига таклиф қилдилар. Ўзимнинг илк қўшиғимни мен худди шу ансамбл хонандаси сифатида ижро этганман.

Кейинчалик Гавҳархоним мени Тошкентга чақиртириб, ўз уйларига олиб кетиб қўшиқ ўргата бошладилар. Кейин эса, ўша пайтда Ўзбек Давлат Консерваториясида ишлаётган моҳир қўшиқчи ва профессор Саодатхоним Қобулова билан таништириб: «Шу кизни хофиз қилиб берасиз» деб айтдилар ва у кишига мен билан жиддий шуғулланишни тавсия қилдилар. Саодатхоним ҳам менинг қўшиқчилик борасидаги яхши томонларимга урғу бериб, камчиликларимни ўзларининг қимматли маслаҳатлари билан тузатишга киришдилар. Шундай қилиб мен, яхши устозларнинг тавсия ва тарбиялари билан улкан илм ва санъат даргоҳи - Ўзбек Давлат Консерваториясининг талабасига айландим. Консерваториянинг кириш имтиҳонида Зебунисо шеъри билан «Самарканд ушшоғи»ни ижро этгандим. Консерваториянинг аввал вокал, сўнгра эса мақом бўлимларида таҳсил олдим.

Ушбу у қадар тўлиқ бўлмаган таржимаи ҳол баҳона менинг санъат йўлида қилган саъй-ҳаракатларимга эътиборларини қаратган, менинг санъатимни ўзим билан биргаликда қўшилишиб ардоқлаган халқимга қўйи таъзимлар қиламан. Шундайин санъатсевер, шундайин танти инсонларлар билан тўлиқ ЎЗБЕКЛАР ЗАМИНИДА таваллуд топиб, шу халқнинг хизматига қамарбаста эканлигим билан фахрланаман.

Эҳтиром ила
Усмонова Юлдузхон Ўрайимохун қизи.

Прикрепления: rasm 1 · rasm 2 · rasm 3
Категория: Maqolalar | Просмотров: 1158 | Добавил: Nodira | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 1
1 Galatasaray  
0
eshtashimcha , bu san'atkorni Uyg'urlar Uyg'ur ekan, daydakan !

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]