Пт, 2024.11.15, 10.12
SITE LOGO

 

Меню сайта
Разделы новостей
Habarlar
Maktublar
She'rlar
Hikoyalar
Latifalar
Maqolalar
Kim? qachon? Qaerda?
G'oya mualiifi Maryamjon Bobojonova
Календарь новостей
«  Декабрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Поиск
Друзья сайта
Статистика
Наш опрос

Saytimizni baholang

[ Natija · Arkhiv ]

Javoblar: 247
Главная » 2006 » Декабрь » 21 » Мен ва менинг сохта паспортларим Шоҳида Тўлаганова
Мен ва менинг сохта паспортларим Шоҳида Тўлаганова
23.06
Мен ва менинг сохта паспортларим

Шоҳида Тўлаганова




Сохта паспортлар учун "ов" беш ой давом этди
Би-би-си телеканалида намойиш этилган "Панорама" махсус дастурида журналист Шоҳида Тўлаганова Британияга Оврўпо Иттифоқи мамлакатининг сохта паспорти билан кириб келиш мумкинми ёки йўқми, деган саволга жавоб қидирди. Маълум бўлишича, бунинг имкони бор экан.
Лондондаги қаҳвахоналардан бирида ноқонуний муҳожирлар сохта паспортни қандай қилиб қўлга киритиш масаласини муҳокама қилишмоқда. Уларга украиналик "ишбилармон" "сабоқ" бераркан, бир ярми минг фунт стерлингга Чехия паспортини таклиф қилади.

Ишонмаяпсизми? Мен ҳам бошида бунга ишонмагандим. Менга нолегаллар Лондонда Оврўпо Иттифоқига кирган давлатларнинг сохта паспортини сотиб олиш осон ва одатий ҳол эканини тушунтиришганидан сўнггина бунга амин бўлдим.

Шу тариқа менинг Оврўпо Иттифоқи давлатлари бўйлаб саёҳатим бошланди. мен иттифоққа кирган 25 мамлакат паспортини сотиб олиш нақадар осон ёки мушкуллигини ва биратўла Британия чегаралари қанчалик мустаҳкамлигини ўзим синаб кўрмоқчи бўлдим.

доим ўз-ўзига ишониш, кўп юк олмаслик ва қўпроқ жилмайиш кераклигини уқтиришди

2004 йилда Шарқий Оврўпо мамлакатлари Оврўпо Иттифоқига аъзо бўлиб кирганларидан сўнг минглаб Полша, Чехия, Литва фуқаролари Британияда ишлаш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Аммо Оврўпо Иттифоқи кенгайиши билан сохта паспортлар бозори ҳам янада жонланди. Чунки Оврўпо паспортларига эҳтиёж ҳар доим бўлган. 2004 йилдан кейин Полша, Литванинг ҳақиқий фуқаролари билан бирга юзлаб собиқ Шўро республикалари ҳам Британияга йўл олдилар.

"Кўпроқ жилмайинг!"

Сохта паспортни сотиб олиш у қадар мушкул иш эмас экан, бунинг устига қиммат ҳам эмас. Мисол учун, Полшада менга Варшавадаги энг катта буюм бозори - Стадионга бориб суриштириб кўришни маслаҳат беришди. Бозорни ярим соатча айланиб мен яхши кийинган икки нафақахўрни учратдим. Улар менга бир кунда Полша паспортини топиб беришга ваъда қилишди.

Лекин мен янада ишончлироқ йўлдан боришни афзал билиб, ўзимнинг танишим маслаҳат берган воситачидан Полша ва Литва паспортини сотиб олдим.

Паспортлар билан бирга менга Британия чегарасини қандай қилиб сохта паспорт билан кесиб ўтиш тўғрисида маслаҳат ҳам беришди: доим ўз-ўзига ишониш, кўп юк олмаслик ва қўпроқ жилмайиш кераклигини уқтиришди.

Можаристонда ҳам мен дарҳол бозорга бордим. Хитой маҳсулотларига тўлиб кетган расталар орасида мен сурияликларга дуч келдим. Мусулмонлигим сабабли ёрдам қилишга аҳд қилган сурияликлар менга Словакия паспортини сотишди.

Кафолатланган паспорт

Мен суҳбатлашган воситачиларнинг ҳаммаси сохта паспорт билан Британия чегарасидан ўтишимга ишончлари комил эди. Юнонистонда эронлик курдлар менга Олмония паспортини тайёрлаб беришди.


Сохта паспортларни сотиб олиш ҳаёт учун хавфли бўлиши мумкин

Мени ҳатто улар Британиягача олиб бориб қўйишга ваъда беришди. Мабодо паспортим иш бермайдиган бўлса, Юнонистонга қайтиб бепул бошқа паспорт тўғирлаб беришларини айтишди.

Сохта паспортлар учун "ов"га киришиб, беш ой мобайнида мен Испания, Полша, Можаристон, Литва, Словакия ва ҳатто Люксембургда бўлдим.

Хавфли бизнес

Менинг саргузаштларим Оврўподаги энг уста сохта пул ва паспорт ясовчилар яшайди, деб ишонтиришган Болгарияда якун топди.

Хўш, нима дейиш мумкин? Мен бунинг уддасидан чиққан эканман, бу ишни меҳнат муҳожири ҳам, ҳатто террорчи ҳам уддалаши мумкин

София шаҳрида мен бирданига бешта паспорт тайёрлаб беришга ваъда берган албан билан танишдим. Музокаралар уч ҳафта давом этди. Лекин тайинланган куни албан чўнтагидан паспортларни эмас, пичоқ чиқарди. Ярим тунда София кўчасида пичоқлаб кетишлари мумкинлиги мени ҳеч ҳам ўзига тортмасди. Шунинг учун ҳам мен ҳамма пулимни ташлаб у ердан қочиб қолдим.

Бу пайтда менинг қўлимда 20 та паспорт бор эди. Шуёғи ҳам етади, энди Британия чегарачиларининг ҳушёрлигини текшириш фурсати етди, деган қарорга келдим.

Чегара мустаҳкамми?

Дастлаб Билбаодан кемада сузиб келиб Портсмут шаҳрида паспортни текшириб кўрмоқчи бўлдим. Британиялик чегарачи менинг сохта Латвия паспортимни синчковлик билан кўздан кечирди, аммо ҳеч нарса тополмади. Полициячи эса менинг нима мақсадда Британияга келаётганим билан қизиқди.

Сўроқ пайтида истеъдодли ёлғончи эканимни кашф қилдим. Полициячининг саволларига ҳеч бир тутилмасдан жавоб берганимдан у менинг сўзларимга ишонди, у омад тилаб менга рухсат бердим.

Ундан кейин мен ўзимнинг сохта Эстония паспортимни "Евростар" тезюрар поездида синаб кўрмоқчи бўлдим. Бу гал иккита - Белгия ва Британия муҳожирлик назоратидан бирор бир муаммосиз ўтиб олдим.

Хўш, нима дейиш мумкин? Мен бунинг уддасидан чиққан эканман, бу ишни меҳнат муҳожири ҳам, ҳатто террорчи ҳам уддалаши мумкин.

--------------------------------------------------------------------------------

Муштарийлар мактублари

Farhod Sultonov, United States

Juda ajoib. Yaqin orada bunaqa maqola o'qimaganman. Manga passportlardan ko'ra bu ishni qilish pul turadi, bu xarajatdan maqsad maqoladan boshqa narsa ham bolish kerak. Shu qiziqtirayapti. Rahmat

Муаллиф ўз исми-шарифини ёзмаган мактуб

Европа кенгаймокда. Сиз кутарган муаммо эса вактинчалик. Келгусида Европа дунёдаги энг кучли давлат булиши мумкин. Буни тан олиш зарур

Просмотров: 783 | Добавил: Nodira | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 4
4 Sadr  
0
angry

3 Shohruhbek  
0
BU sohta pasportlar bilan uzoqa borish qiyin.
Keyin yevropada bunday pasportarni olish mumkin emas yoki ancha, muncha pul turadi.

2 Nigora, Denmark  
0
Negadur, hech ham odamning ishongisi kelmaydi, sizning 5 oy davomida soxta passport olish uchun Yevropani aylanganingiz... Axir bu soxta passportlar ham anchagina katta pulga olinsa kerak...Yoki bu passportlarni qo'lga kiritish barobarida, bir yo'la passport bilan sizni ta'minlaganlarni qo'lga tushirishga yordam berdingizmi?
... agar o'zingiz o'sha soxta passportlar bilan, chegarada qo'lga tushsangiz nima bo'lar edi? Britaniya chegaralarining qanchalik mustahkamligini tekshirish barobarida, bir yo'la qonunining ham qanchalik mustahkam ekanligini o'zingizda tekshirishingizga to'g'ri kelarmidi...
Soxta passportlarga kelsak, bu har doim mavjud bo'lgan va mavjud bo'lib kelayotgan muammo.
Bu narsa vaqti bilan o'tib ketadi, faqat qachonki, dunyo bo'yicha umuman davlarlararo chegara bo'lmasa...

1 Nodira  
0
barbarian bash crazy evil eye faint fool lol lumped moonw nocomp nono poor shock sick sleep sob suspect angry sweated suspect cool sad happy dry tongue wacko wink

Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]