Пт, 2024.11.15, 06.24
SITE LOGO

 

Меню сайта
Разделы новостей
Habarlar
Maktublar
She'rlar
Hikoyalar
Latifalar
Maqolalar
Kim? qachon? Qaerda?
G'oya mualiifi Maryamjon Bobojonova
Календарь новостей
«  Декабрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Поиск
Друзья сайта
Статистика
Наш опрос

Sevib qolish uchun qayer qulay?

[ Natija · Arkhiv ]

Javoblar: 91
Главная » 2006 » Декабрь » 7 » Пул дарахти
Пул дарахти
03.09
Бунёд Бек
Агар бугунги Ўзбекистон мавжудлигида яшаб турган бўлсангиз эртакдагидек пул дарахти ундиришни бугун ҳақиқатга қиёслаб гапириш у қадар муболаға эмасдек туюлади.
Бу гапни аввал зўр техник мутахассис бўлган ва бир неча йилдан буён ишсиз юрган одам айтади.

“Бу йил ҳовлимдаги 12 туп гилос икки ярим миллион пул қилди, келаси йили яна 5 тупи мевага кирса, "Нексия" машина оламан,” дейди у. “Бу гилос эмас, пул дарахти,” дейди фахр билан.

Ўтган ҳафта водийда халқ тили билан айтганда “гилос бизнеси” ниҳоясига етиб охирги тоннагача гилос Россия бозорларига етиб бориб сотилиб ҳам бўлди. Қиш бўйи ковланавериб тешилиб кетган чўнтаклар энди қаппайди. Машина олишдек катта орзу қиладиган ва “пул дарахти” деганда ҳузур қиладиганлар бир томон бўлса, бу муболағани ҳақиқат ва ягона илинж ила қабул қиладиганлар иккинчи томон, ва улар аксарият.

“5 туп гилосим бор. Ўтган йили мева пишиб сотилгунча болаларимнинг нафсини тийишга мажбур қилиб, ҳатто қаттиқроқ ҳам теккандим. Бу йил эса 7 яшар кенжа ўғлимнинг ўзи ҳеч кимни дарахтга яқинлаштирмади. Дарахт шохидаги шода-шода гилосларнинг пулга айланишини кўрса боланинг ҳам ақли кириб қолар экан,” дейди Дилшод исмли иккинчи суҳбатдошим. “Болаларим фақат гилоснинг тагига тўкилганини ейишди”.

У кўчатлари яқинда мевага кирган бўлса-да, 190 минг пул қилганини айтади. Бу пул унинг мактабда 6 ой ишлаб топадиган пулига тенг. “Маошни нақд пул сифатида тўлиқ олиш аждарнинг оғзидан луқма олишдек гап, бу эса беминнат пул,” дейди у.

У гилосни энг арзон нархда, килосини бир ярим минг сўмдан сотганини айтади. “КАМАЗчилар” юк тайёрлайдиган жойда эса килоси 3 минг сўмдан олинаётган экан.

“Лекин у ернинг ўзининг мафияси бор, ҳеч кимни яқин йўлатмайди. Биз эса ўртада катта пул қилиб оладиган воситачиларга сотишга мажбурмиз, лекин шунга ҳам шукр.”
Жуда кўплаб оилалар охирги марта қишдан чиққандан буён илк марта гилос сотиб қўлига каттароқ пул ушлади, қозонига гўшт тушди.

Гилос бизнесининг кучи Тошкентда ҳам сезилиб, уч-тўрт ҳафта мобайнида пул айирбошлаш шохобчаларида сўм камайиб кетди. Ишбилармонлар қиш бўйи пойтахтда айланган нақд пулни вилоятларга сурганди.

Лекин “пул дарахтига” эга бўлиш ҳам ҳамманинг қўлидан келавермайди. Яхши навли кўчатни алданмай топиш учун пулинг ва танишинг бўлиши керак. Кўчатлар серсув бўлади ва сув тақчиллиги муаммо бўлган водийда, суҳбатдошлар айтгандек, сув суриб келиш учун “ё билагингда, ё жағингда кучинг” бўлиши керак экан. Яъни, керак бўлса муштлашишга ҳам, даҳанаки жангга ҳам тайёр туришинг керак. Баъзилар эса сув суриб келиш учун қишлоқнинг муштумзўрини пул билан сотиб олади.

“Мен икки марта сариқ касал бўлиб яримжон бўлиб қолганман. Лекин бир куни кўчат ва экинларимнинг қурғаб ётганини кўриб жоним бўғзимга келди. Кўчанинг бошига чиқиб уйимгача бўлган ўндан ошиқ хонадон эшиги тагига бориб бақиравердим. Қани зўринг бўлса чиқ, бир ойдан бери бир чакка сув ўтказмайсанлар, жонимдан тўйдим, қани чиқ олишадиганинг бўлса, тикка сўйишаман, дея бақиравердим. Шундан кейин бир кеча кундуз сув ичдим,” дейди Дилшод.

Дилшоднинг ҳовлисида тирикчиликка ярайдиган бошқа дарахтлар ҳам бор, лекин гилосга тенг келмайди. Унинг 13 яшар катта ўғли ҳар куни ўрик териб бозорда сотиб келади. “Кўп пул бўлмайди, лекин бозордан бир кило макарон ёки бир пачка чой кўтариб келади-ку,” дейди у.

Дилшод гилоснинг пулига уйининг нураган жойларини ямаш ва болаларни мактабга кийинтириш ниятида. Эртадан эса томорқа учун берилган ерига экилган буғдойни ўришга тушади.

Қишлоқдаги бой-у камбағалнинг даромади ердан экан, улар бир томондан об-ҳаво инжиқликларидан қўрқса, иккинчи томондан давлатнинг инжиқлигидан чўчийди. Эрта баҳорда Ўзбекистон чегарадан мева-сабзавот чиқармаётган экан, деган гап тарқалиб қанча одамнинг сочи оқарди. Хайрият Путин ўзбек мевасига йўл очиб берди, дейди одамлар.

Энди эса гилос катта бизнесга айланиб давлат солиқ машмасини ўйлаб топади деган ҳадиклар ҳам бор. Яқинда севимли болалар адиби, халқ ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев "Халқ сўзи" рўзномасида узум, гилос ва ўрикни очерк қилиб чиқди. Бир четида одамларнинг бу йил гилосдан қанча даромад олишини ҳам қистириб ўтди.

Аслида адибнинг очерки Ўзбекистонда аксар қишлоқ аҳолиси қашшоқликда ва ишсизликда яшайди деган иддаоларга бир жавоб тарзида бўлиши ҳам мумкин. Лекин уйида қорамоли бор одамларга меҳнат дафтарчаси очиб, иш билан таъминланган дея рўйхатдан ўтказиш сиёсати тутилгандан кейин яна нима кутиш мумкин, дейди кўпчилик ажабланиб.

Категория: Maqolalar | Просмотров: 914 | Добавил: Anahon | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]