Пт, 2024.11.15, 08.52
SITE LOGO

 

Меню сайта
Разделы новостей
Habarlar
Maktublar
She'rlar
Hikoyalar
Latifalar
Maqolalar
Kim? qachon? Qaerda?
G'oya mualiifi Maryamjon Bobojonova
Календарь новостей
«  Ноябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика
Наш опрос

Sevib qolish uchun qayer qulay?

[ Natija · Arkhiv ]

Javoblar: 91
Главная » 2006 » Ноябрь » 21 » Ўзбек чегарачиси отиб ўлдирилган
Ўзбек чегарачиси отиб ўлдирилган
12.00
Ўзбек чегарачиси отиб ўлдирилган
Тожикистон расмийларининг билдиришича, ўзбек чегарачиси огоҳлантириш ўқига парво қилмай тожик томонига ўтишга интилгани учун отилган.

Тожикистон Давлат чегараларини қўриқлаш давлат қўмитаси таркибидаги тезкор гуруҳ бошлиғи полковник Маҳмадшоҳ Искандаровнинг айтишича, бу борада 16 ноябр куни воқеа содир бўлганидан кўп ўтмай, ўзбекистонлик ҳамкасблари билан музокара олиб борилган. Тожик томони етарли далилларни кўрсата билди, деб айтган полковник Маҳмадшоҳ Искандаров.

"Кеча содир бўлган воқеада етти нафар ўзбек чегарачиси чегарани бузиб биз томонга ўтишганини улар тан олишди. Тожик чегарачилари аввалига икки ўқни осмонга узишган. Шунга қарамасдан, улар ҳаракат қилаверишган. Учинчи ўқ эса одамлар томонга отилган", дейди полковник Маҳмадшоҳ Искандаров.

16 ноябр куни эрталаб рўй берган фожеани Тожикистон расмийлари тасодифий ўлим деб баҳолашган. Ўзбекистон томондан кириб келган одамлар икки мамлакат ўртасида ўрнатилган сим тўсиқларни бузиб ўтганлар, дейишади Тожикистон чегарачилари.

Айни пайтда Ўзбекистондаги ҳукуматга яқин Press-uz.info ахборот агентлиги тарқатган хабарида ўзбек ҳарбийсининг кўкрагига отилган ўқ тасодифий бўлмаслиги мумкинлиги эҳтимолига ишора қилган. Агентликнинг Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизматига таяниб маълум қилишича, Узун тумани "Эшонқишлоқ" чегара пости бошлиғи капитан Мансур Йўлдошев ва аскар Асадулло Элмуродов Ўзбекистон ҳудудида бўлишган ва кутилмаганда ўқ овози янграган.
Натижада А.Элмуродов кўксидан яраланган ва оламдан ўтган, деб ёзади Press-uz.info ахборот агентлиги.

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси ходимлари эса Би-би-сига чегара муаммолари билан боғлиқ масалага доир муносабатларини билдиролмаслигини айтишди.

Расмийлар Ўзбекистон ва Тожикистон чегараларида делимитация ишлари ҳамон якунланмаганини айтишади. Айнан шу нарса кўплаб муаммоларни келтириб чиқаради, дейишади кузатувчилар. Асадулло Элмуродов тожик чегарачилари томонидан отиб ўлдирилган биринчи ўзбек ҳарбийсидир.

Жосуслар ови

Айни пайтда Ўзбекистон Ҳарбий маҳкамаси Тожикистон фойдасига жосуслик қилганликда айбланган беш киши устидан маҳкама жараёнини якунлагани ҳақида хабарлар тарқалган. Хабарларга кўра,
орасида икки аёл ҳам бўлган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳарбий сирларни қўшни Тожикистонга сотишган, деган айбловлар ортидан 20 йилгача қамоқ жазосига ҳукм этилганлар.

Маҳкамада Тожикистон фуқароси Наргиза Поёнова, узоқ вақт мобайнида Ўзбекистон-Тожикистон чегара минтақасида Ўзбекистоннинг ҳарбий бўлинмалари кучи ва уларнинг жойлашишини ўрганганлиги ҳақида айтилган. Унинг Ўзбекистондаги диний экстремистик кучлар ва гуруҳлар ҳамда мухолифат ҳаракатлари фаолияти билан ҳам қизиққанлиги айтилади.

Бу маҳкамалар ва чегарада бўлаётган ҳодисалар, шубҳасиз, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги шундоқ ҳам мураккаб муносабатларнинг янада совуқлашаётганини кўрсатади. Кузатувчилар ҳатто сўнгги пайтда Тошкент ва Душанбе мулозимлари орасида дипломатик салом-аликлар ҳам тақчиллашиб бораётганини айтишади.

Шу йилнинг ўзида икки мамлакат ўз ҳудудида бир эмас, бир неча бор, "жосуслар ови" ўтказишди ва жосуслик айблари билан қатор маҳкама ишлари якунланди. Шу йил Тожикистонда тўртта маҳкама иши кечган ва камида тўрт киши узоқ йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Категория: Habarlar | Просмотров: 954 | Добавил: Anahon | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]