Пт, 2024.11.15, 06.59
SITE LOGO

 

Меню сайта
Разделы новостей
Habarlar
Maktublar
She'rlar
Hikoyalar
Latifalar
Maqolalar
Kim? qachon? Qaerda?
G'oya mualiifi Maryamjon Bobojonova
Календарь новостей
«  Ноябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика
Наш опрос

Sevib qolish uchun qayer qulay?

[ Natija · Arkhiv ]

Javoblar: 91
Главная » 2006 » Ноябрь » 20 » Фарғона водийси ҳунармандчилиги: ўтмиш ва истиқбол
Фарғона водийси ҳунармандчилиги: ўтмиш ва истиқбол
11.30
Буюмларда асрий билим ва маҳорат мужассам
Фарғона водийсидаги миллий ҳунармандчиликнинг бой тарихи усталарнинг анъанавий усули, маҳоратни эгаллашнинг ўзига хос йўли ҳамда оилавий қадриятларга асосланган. Минтақанинг ўзига хослиги ҳақида мен кўплаб мутахассислар ва ёзувчиларнинг асарлари боис бохабар эдим.
Ва ниҳоят, шу йилнинг октябрида ўзим Фарғона водийсига сафар
қилишга муваффақ бўлдим.

Қозоғистон ва Қирғизистон бўйлаб саёҳат қилиб, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларини кўргандан кейин Водий буткул фарқли ва унутилмас таассурот қолдиради. Инсонларининг дилкаш ва самимийлиги, меҳнатсеварлиги, лаззатли куз мевалари ва ҳосилдор заминни кўриб бой-бадавлат Ҳиндистонда ватанини соғинган Бобурни тушунгандай бўлдим.

Мафтункор водий

Фарғона водийси ўзининг асрий анъаналарига эга кўзни қувонтирадиган кулолчилик, метал буюмлар ва мафтункор атлас тўқимачилиги, ранг-баранг аёллар кийимлари, ширин анорларию узумлари ва ширали қовунлари билан ўзига тортадиган маскандир.


Шўро даврида яширинча атлас тўқишга мажбур бўлинган
Ва авваламбор, у ташқаридан келадиган ўзгаришлар тўлқинига ҳар доим қаршилик қилиб келган кучли ўзига хослик маконидир. Бу минтақанинг одамлари деҳончиликка боғланган, батартиб ҳамда меҳнатсевардирлар.

Мен бир неча шаҳарлардаги миллий ҳунармандлар билан учрашиб, минтақадаги ҳунармандчилик тарихини ўрганишга
ҳаракат қилдим. Ўзим Туркиядаги аёл
ҳунармандлар шароитини яхшилаш
мақсадини кўзлайдиган Анталия
Ҳунармандлар уюшмасининг аъзоси
бўлганим учун Фарғона водийсидаги
усталарнинг маслак ва кўникмалари
билан танишиш мени ҳайратга солди.

Шунингдек, мен бу ерда ҳунармандларнинг ўз анъаналарини қўллаб-қувватлаш ва замонавийлаштириш ниятидаги амаллари нақадар мушкул кечишини ҳам англаб етдим. Водийда кўпчилик Шўролар замонида хонаки ишлаб чиқаришни коллективлаштириш ҳамда кескин тақиқланишига қаршилик кўрсатган.

Рамзлар

Коллективлаштириш ва Совет саноат режалаштирилиши ҳунармандчилик руҳи ва ишлаб чиқаришига барҳам беришга интилган.


Ҳунармандлар бир неча асрлик устозларини биладилар
Хонаки буюмлар тайёрлашга чек қўйиш мақсадида ипак ва кулолчилик фабрикалари барпо этилиб, ҳунармандларнинг барча ҳусусий ускуналари ва тўқиш дастгоҳлари мусодара қилинган. Ҳунармандлик анъаналарини фабрика йўлига солишга уринганлар.

Бироқ бунга қарамасдан хонадон ҳунармандчилиги бир авлоддан иккинчисига мерос сифатида ўтибгина қолмай, Шўроларнинг уларни йўқ қилишга уринишларига қаршиликнинг рамзига ҳам айланган. Усталарнинг менга айтишларича, ҳатто қамоқ жазолари ҳам ушбу кучли анъаналарни йўқ қилишга қодир бўлмаган.

Водийда одамлар маданий шаклларни сақлаб қолиш ва бойитиш билан ўз устачилиги тарихини сақлаб қолишга эришганлар. Ҳунармандчилик анъаналари оилавий сир сифатида авлоддан авлодга ўтишга муваффақ бўлган. Ўзбекистон мустақил бўлганидан кейин ҳудуддаги аксар Совет фабрика-заводлари касодга учради,
деҳқончилик одамларнинг асосий даромад ва иш манбаига айланди.


Бир шаҳардаги безак иккинчисидагига ўхшамайди
Фарғона водийсида маҳаллий услубларнинг беназир ранг-баранглиги мужассамдир. Ҳар бир шаҳар ўзининг характерли жилолари акс этган ҳунармандчилик турларига эга. Кулолчилик, темирчилик, ўймакорлик, атлас ва адрас уйғунлиги дастлабки нигоҳдан кўзга ташланадиган шакллардир.

Шуниси диққатга сазоворки, ҳар бир турнинг бошқасига ўхшамайдиган бадиий шакллари ва маҳсулотлари бор. Мисол учун, Риштон кулоллар шаҳри ва бу ерда лойдан тайёрланган идишлар водийнинг бошқа шаҳарларида пиширилган идишлардан фарқ қилади. Марғилон атлас ва адрасларининг ҳам, Наманган кашталарининг ҳам ўзига хос ранг ва услублари бошқа жойникидан ажратиб туради.

Меърос

Мен Фарғона водийсидаги ва Италиянинг кичик шаҳарларидаги ҳунарманд оилалар ўртасида ўзларининг асрий анъаналари билан фахрланиш туйғуси мавжудлигидаги ўхшашликка эътибор қаратдим. Бир касбни бир авлоддан иккинчисига қолдиришга асосан бир оила доирасида билим ва маҳоратни ёшларга ўргатиш эвазига эришилади.


Ҳунармандчилик буюмларига эҳтиёж сақланиб қолади
Аммо кучли ҳунармандлар уюшмаси сингари тизимлар мавжуд ва усталар билимлари ҳақидаги маълумотлар изчил қайд этиб бориладиган Италиядан фарқли ўлароқ Ўзбекистонда ҳунармандларнинг ўзлари хотирада тиклаган шажара битикларидан бошқа маълумотларни асраш далилларини кўрмадим.

Водийдаги ҳунармандчилик ўзини ўзи асраб қолиш билангина машғул бўлиб қолмасдан муваффақиятли ривожланиши учун рўпарасидаги қатор муаммолар ҳал этилиши керак экан, деган хулосага келдим.

Бу муаммолар ҳунармандларнинг ўзларида айланма капиталнинг озлиги ва банклардаги кредитлар қимматлиги, хомашё топиш ва маҳсулотни сотиш мушкуллиги, халқаро сайёҳлик алоқаларининг мутлақо йўқлиги сингари муаммолар бўлиб, хонадондаги ҳунармандчиликнинг узоқ йиллар иҳоталаниши сиёсати ҳам миллий ҳунармандчилик тараққиёти учун салбий таъсирлардан бўлиб қолмоқда.

Муаллиф ҳақида: Доктор Гул Барно Ўзжан - Лондон Роял Холлоуэй университетининг тадқиқотчиси.

Категория: Maqolalar | Просмотров: 875 | Добавил: Anahon | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]