Хоразмлик Сиам эгизакларини ажратиш бўйича жарроҳлик амалиёти Ўзбекистонда ўтказилди, дея хабар беради АМИ-ТАСС. Ўзбекистонда биринчи бор ўтказилган бундай амалиёт ҳақида кеча, 17 ноябрь куни республика соғлиқни сақлаш вазири Феруз Назиров маълум қилган. Унинг айтишича, бу ноёб амалиёт 16 соат давом этган. “Фарғона.Ру” аввал хабар берганидек, сиам эгизаклари Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида 2006 йилнинг июлида туғилган эдилар. Кейинроқ битта жигарга эга бўлган Ҳасан ва Ҳусан туғилгани тўғрисида Россиянинг бошқа оммавий ахборот воситалари ҳам хабар бергандилар. Натижада болакайларнинг тақдирига жамоатчилик, энг муҳими, кучли тиббий мутахассисларнинг эътиборини тортиш мумкин бўлди. Ўзбек мутахассислари бундан амалиёт борасида тажрибага эга бўлмаганлари сабабли ишга россиялик тиббиётчилар жалб этилди. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг сўзларига кўра, сиам эгизакларининг ҳаёти учун Воҳидов номли республика жарроҳлик маркази врачлари Россиядаги Петровский номидаги академиянинг мутахассислари билан биргаликда курашганлар. Эгизаклар ҳозир ўзларини яхши ҳис қилмоқдалар.
|