Бировни уйида олти соатлаб ўтиришни ўзи бўлмас экан, гарчи сени мехмонга чақиришган бўлса ҳам...Русланнинг аёли ҳам, унинг кизалоги Камилла ҳам ҳеч нарса бўлмагандайин мен билан аввалига тушлик қилишди, кейин кечки тушлик, кейин кечки чой. Орада эса Русланнинг администратори, гўзалнинг ота-онаси, оиланинг яқин дўстлари ва қандайдир таниш ва нотанишлар келиб-кетишди ҳам-ки, Русландан ҳалиям дарак йўқ. тўғри, ҳозир келаман дея, уч-турт марта остонадан гапини гапириб, яна каерларгадир гойиб бўлди. - гўзал, уйингиз карвон саройга ўҳшайди-я, - деб юбордим. Аслида еврорёмонт қилинган ва дид билан безалган турт хоналик уйга ҳавас қилса арзигулик. - Одам кўплигига шундай деяпсизми? Биз ўрганиб кетганмиз. Чинданам, ўрганиб кетишган шекилли, кеч соат ун иккида бошланган интервюимиз мендан бошқа ҳеч кимни ҳайратга солмади. ҳаётда қандай бўлсангиз, саҳнага ҳам шундайлигингизча чиқасиз. Демак, "саҳна имиджи" деган тушунча Сиз учун бегона экан-да? ҳаётда мен ута жиддий, ҳаттоки одамовироқман. Деярли кулмайман. Мени яхши билган яқинларимдан бири: "Биласанми, сендан қандайдир нур таралиб турибди. Уни табассўм орқали саҳнага олиб чиқишинг керак. Сен саҳнада табассўм килгин." деб қолди. Мана шу табассўмни ўзимнинг кичкинагина саҳна учун махсус тайерланган имиджим деб биламан. Агар аҳамият берсангиз, саҳна чиқишларимда юзимдан табассўм аримайди. Ваҳоланки, ҳаётда ундай эмасман. Устига-устак қўшиқларимни ўзидан ҳам яхшилик, еруглик эсиб туришига интиламан. Яъни қўшиқларим мазмуни ташки киефам билан уйгунлашиб кетишига интиламан. Кийим масаласига келсак, тан олишим керак, баъзи пайтларда замонавий қийингим келади ва шу кийимларнинг ўзида клипларимда тўшаман. (ўйланиб) Чинданам, саҳна имиджим ҳақида жиддийроқ ўйламаган эканман. ўйлашга ҳеч вақтим йўқ. Агар кийимим ўзимга маъқул бўлса, ўшанинг ўзида саҳнага чиқавераман. узоқ ўйлашга вақт ҳам, мутаҳассис дўстларим ҳам йўқ эди. Энди бу масалага жиддий ендашиш вақти келди деб ўйлайман. Исмоил Жалилов кумагида Ташселмаш мусиқа уйида концерт дастурларига тайергарлик ишларини олиб бораяпмиз. Бор жараённи видеокамерага тасвирга тушириб, кейинчалик бор камчиликларни тузатишга ҳаракат қиламиз. Олма-отадаги бир тадбирда Филипп Киркоров билан бирин-кетин саҳнада ишлашимизга тўғри келди. У қандай ишлар экан, дея қизиқкандим. қанчадан-қанча одам, аппаратура, техник ходимлар унинг чиқишини аввалдан тахт қилиб куяр экан, қойил коласиз! Мана шундай вазиятда "саҳна имиджи" ҳақида бемалол ўйлашга вақт бўлади. Эстрада хонандаларининг аксарияти сўнгги вақт кинода ҳам уз кучини синаб курмоқда. Бу борада Сизга ҳам таклиф тушдими? Тоҳир ва Зухра видеофилмини тасвирга синашаетганда менга ҳам бир ролни таклиф этишганди. Аммо вақтим тигизлиги сабабли, бор-йўғи бир соатлик вақтимни олған "Севгилим" қўшиғи ва Туркистон саройидаги кичкинагина диалогда суратга тушдим ҳолос. яқиндагина экранларга чиққан "тақдир" филмида ҳам кичкина образ яратишим ҳақида таклиф тушган эди, аммо аксига олиб яна вақтим бўлмади. Лекин хурсанд бўлганим, ўзимизнинг узбек филмларимиз ҳам томошабинлар диққат-эътиборини жудаям жалб этаетган экан. қаранг, кинотеатрларимизда ҳафталаб аншлаглар буляпти. Умуман олғанда, кинобизнес дуне бўйича жудаям катта даромад келтиради. Ва энг ажойиби, бизнинг режиссерларимиз таъкидлашича, қилинаетган ҳаражатлар эвазига уч-турт баробар даромад келяпти. Кинога бўлган муносабатим булак. Бу соҳага мен ҳам танқидий, ҳам ижобий қарайман. Масалан, "Тоҳир ва Зухра"да Обид ака Асомов чиқса, роса куламан, шунчалар ажойиб уйнаган-ки. Агар бу ҳолат менга тегишли бўлса, танқидий нуқтаи назарим билан ҳамманинг хунобини чиқариб юбораман. Умуман олғанда, кинога муносабатим жиддий ва узгача. Мен учун кино алохида бир олам, менинг қўшиқчилигимга умуман дахлдор бўлмаган олам. Кинофилмларнинг икир-чиқирларини, сюжет ривожини кузатишни жудаям яхши кўраман. Турмуш ўртоғимнинг фикрича, зерикарли кинолар мени жону-дилим экан. Менимча, бу зерикарлимас, фалсафий маънога эга филмлар ва улар менга жуда ёқади. Рафикамни ҳам тушунаман, ахир у бор-йўғи 24 ешда. Менга эса бу жуда қизиқарли кино мутаҳассиси каби филмларни кўриш(кулади), фақат бу ҳақида ҳеч кимга айтмайман. Очиғини айтганда, филмни томоша қилиш менга афзалроқ. (кўзларида завҚ билан) Севаман кинони! Дарвоқе, севиш ва севилиш борасида. "Севимли" деган сўз билан ҳаётингизда чамбарчас боғлиқ туртта сўзни айта оласизми? Нимага энди туртта? йиғирма турттасини ҳам айтишим мумкин (мириқиб кулади). Севимли онам, севимли аёлим, севимли фарзандим, севимли ишим, севимли Ватаним, севимли машғулотим, севимли хонадоним, чарчамадингизми? Хуллас, кўпчилик инсонларни ва кўпдан-кўп нарсаларни севаман. муҳими "севимли" сўзи ҳаётимда кўп учрайди. яқин-яқингача радиоканалларни тинглашни жудаям ёқтирар эдингиз, бу кай бир маънода Сизнинг севимли машғулотингизга айланган эди. ҳаттоки аксарият радиобошловчиларнинг исми-шарифини ҳам биласиз. Агар Сизга радиода эфирни олиб бориш таклифи тушганда, жавобингиз қандай бўларди? Мен бормасдим. Бу нарсага кучим, лаёқатим ва оддий кунтим йўқ. Кундан-кунга бир хил вақтда эфир олиб бориш учун тартиб-интизомли инсон бўлиш керак. Мен эса(кулиб куйиб), ахир мен кайфияти ўзгарувчан инсонман. Кайфиятим йўқ бўлса ҳамма ишнинг пачавасини чиқаришим ҳеч гап эмас. Жонли эфирда-я?! даҳшат! Бу маънода мен профессионал эмаслигимни тан оламан. қизиқ, телебошловчиликга эса қизиқишингиз борми? Телевизион каналда кўрсатувни олиб боришга эса катъиян рад жавобини берган бўлардим! Чунки бизнинг телевидениямизга нисбатан анча эътирозларим бор. Мен Россиядаги МузТВ каналини томоша қилишни ёқтираман. Кеча-ю кундуз кўришга тайерман. Агар бизларда мусиқий канал бўлганда эди. Очиғини айтганда, 90-чи йилларнинг бошида Ўзбекистон телевидениесининг ривожига қандайдир ҳиссамни қўшишга жудаям интилгандим. Бир гурух истеъдодли режиссер ва муҳаррирлар билан яқин мулоқотда бўлгандим. Улар билан кинопленкага клипларни олғанмиз(чуқур ух тортиб). Агар бошловчи бўладиган бўлсам, менинг танқидий фикр-мулоҳазаларимга бир ой ҳам чидай олишмайди! Санъаткорларнинг асаби аксарият ҳолларда таранг туради. Ушбу касб эгалари турли эмоционал ҳолатларни турли йўллар билан ҳал этишади. Сиз-чи, тигиз вазиятдан қандай чиқиб кетасиз? Бакир-чақирлар ҳам бўлади, асаб бузарликлар ҳам йўқ эмас. Асабийлашиш кучли бўлса, ичиш-чёкишлар ҳам урин олади. (хурсиниб) Канийди бўларсиз қийинчиликлардан утиш имконияти бўлса! Аммо ишга келганда иродам кучлилик қилади. Нима бўлишидан қатъий назар, хизматда мен хизмат қиламан ва барча камчиликларга кул силтайман. Омма енида мен ўзимни кулда ушлаб тураман, чунки мени кўрганда одамларнинг ҳафсаласи пир бўлмаслиги даркор. Хизматларда, туй-ҳашамларда ва турли тадбирларда бўлганимда имкон қадар ўзимни камтарин тутишга ҳаракат қиламан, айрим вақтларда ҳаттоки овкат ейишдан ҳам ийманаман. фақат лимонли кук чой ёки минерал суви ичаман ҳолос. Жигибийрон бўлган чогларимда эса тинчлантирувчи бир восита бор. Ховуримдан туширувчи восита - яхши кинофилмдир. Уйимдаги кинотеатрда юмшок уриндикка ястаниб филм кўраман. Менда ажойиб филмлар тўплами бор. Рафикам билан йигяпмиз. Худо хохласа, яқинда антика видеотёқа сохиблари бўламиз! Ундан ташқари, асаб бузарликка қарши яна бир восита - уйкуга кетган кизимга қараб ўтираман. шунақаям тинчланаман-ки! Болангиз уйкуда, атроф жим-жит, ҳаёт давом этаетганини сезасиз. Лекин асабийлашишни бартараф этишнинг энг тўғри йўли - стадионда оилавий югуриш. ҳа, югуриб турамиз. Стадионга бориш, бассейнда сўзиш, тренажер залда шуғулланиш - ахир бу супер-ку! Канийди, бўларга доимий равишда вақтим бўлса, аммо афсус, вақт доимо етмай колади. Замонавий узбек қўшиқчилик санъатида ижод қилаетган ижрочи-хонандаларга ҳакконий бахо бероласизми? Менинг жавобим ҳам танқидий, ҳам ижобий бўлади, майлими? Нима дейишим мумкин? Назаримда бизнинг эстрада хонандаларимиз (ўйлаб туриб) ҳақикий қаҳрамонлар. Бу таърифимга ҳайрон қолманг. Гап шундаки, Урта Осие бўйича фақатгина бизнинг эстрадамиз жуда-жуда ривожланган. бошқа Осие давлатларида турли-туман йўналишларда ижод қилиб келаетган истеъдодли ешлар бизлардаги каби бисер эмас. Киргизистон, Козогистонга борсак, шунақаям хурсандчилик билан кутиб олишади-ки, асти куяверасиз! Уз эстрадангиз намоендалари ҳақида маълумот беринглар десак, бизларда эстрада сизлардаги каби ривожланмаган дейишади. Бизга ҳавас қилишади. Бизнинг қўшиқчиларимизни севишади. Ана шунинг учун узбек ижрочиларни қаҳрамон дея атадим. Ахир уз санъатингни узга юртларда таргиб этиш қаҳрамонлик эмасми? Шу билан биргаликда тақлидчилик, узга наволарни угирлаш айни авжида. Фикримча, санъаткорларимизнинг тахминан 70 фоизи бошқа ҳалқларнинг куй ва қўшиқларини ўзлаштириб, узбек тилига угириб, ҳеч нарса бўлмагандай кўйлашмоқда. қўшиқ бировники бўлсаям, уз исмини езиб қўйишдан тап тортмайдиганлар бор. Тавба! Агар бу ҳол хорижда содир бўлганда борми, ахир уларнинг боши суддан чиқмасди! Мана шу йўналишдаги фикр-мулоҳазаларингизни давом эттирсангиз-да, ўзингизга манзўр бўлган узбек ижрочи-хонандалар ҳақида айтиб утсангиз? Менга жудаям Самандар ёқади. Унинг органик ҳолати, саҳнада ўзини табиий тутиши. Афсуски, раксга тўшаетганда, кўп ҳаракатлари такрорланади. Лекин факт шундан иборат-ки, Самандар раксга тушиб кўйлайдиган ягона хонанда. Салтоларни қандай ажойиб қилади! Гарчи янги қўшиқлари бўлмасаям "Дадо" гурухига ихлосим кучли. Алишер Маъдумаровни ижодкор сифатида ҳурмат қиламан. Оригинал ва кўнгли очиқ инсон. Насиба Абдуллаеванинг овозини эшитиш менга доимо хузўр бағишлайди. У йиғирма йил аввал ҳурмат-эътиборли эди, шунча йилдан сўнг ҳам ўша-ўша ҳурмат-эътиборли хонанда. ҳавас кўзи билан уларга қарайман. DJ Пилигрим ижоди жудаям ёқарди, афсус, у Москвада ижод қилаяпти. Менимча, "Нола" гурухи йиғитлари ҳам ажойиб истеъдодлар. Уларнинг "Хох инон, хох инонма" қўшиғини тинглашдан ҳеч чарчамайман. ўзимни ижодим ўзимга аксарият ҳолларда жудаям ёқмайди. фақатгина қўшиғим хит бўлса, жудаям хурсанд бўламан. муҳими менга эмас, тингловчиларга ексин дейман. Назира Иноятова
|