Пт, 2024.11.15, 08.55
SITE LOGO

 

Меню сайта
Разделы новостей
Habarlar
Maktublar
She'rlar
Hikoyalar
Latifalar
Maqolalar
Kim? qachon? Qaerda?
G'oya mualiifi Maryamjon Bobojonova
Календарь новостей
«  Ноябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930
Поиск
Друзья сайта
Статистика
Наш опрос

Sevib qolish uchun qayer qulay?

[ Natija · Arkhiv ]

Javoblar: 91
Главная » 2006 » Ноябрь » 14 » Karimov poshho zamonda man yig'lamay kim yig'lasin..
Karimov poshho zamonda man yig'lamay kim yig'lasin..
16.02
Андижонда азаларда гўяндалар хизматидан фойдаланиш урф бўлмоқда
13.11.2006 13:47 msk

Ўз ахб.
- “Вой отам, жоним отам! Фарзандларини йиғлатиб кетган отам. Бағримизни тиғлаб кетган отам!”.

Жаранглаб чиқадиган овози билан азадор хонадонда фарёд ураётган Хадича опа ёшлигидан шартаки, сўзамол ва эркакшода эди. Шу сабаб маҳалладаги қўшнилари унга "Хатча лўли" деб лақаб қўйишган. Узоқ йиллар колхозда бригадир, табелчи бўлиб ишлаб келган Хадича опа ёши ўтганида маҳалла-кўйнинг тўй ва маъракаларида хизмат қилиб пул топадиган бўлди. У тўйларда дастурхончига кўмаклашса, ўлим бўлган хонадонда бел боғлаб, гўяндалик қилади.

- “Тирикчиликнинг айби йўқ”, - дейди Хадича Олимова. – “Бунинг устига савоб ҳам керак. Ҳозирги ёшлар уялади. Шунинг учун кимникида аза бўлибди, деб эшитсам, белни маҳкам боғлаб, ҳасса ушлаб “вой жигарим”лаб кириб боравераман”.

Хадича опанинг айтишича, кейинги пайтда унинг иши анча юришиб қолган. Чунки Андижонда ўлим кўп, азаларда эса, гўяндалар хизматидан фойдаланиш тобора урф бўляпти.

- “Тунов куни Бўстон маҳалласидаги бир фотиҳага боргандим”. - дейди Х. Олимова. – “Марҳумнинг фарзанди кам, икки ўғли бор экан. Қизи бўлмагани сабабли, келинлари номига йиғлаб турибди. Азасида ҳам ҳеч ким йўқ. Ҳайфим келди. Шарт белимни боғлаб, “онам”лаб дод солдим. Ҳаммани йиғлатдим ўзиям”.

Қўшниларининг айтишича, Хадича опани ҳатто Фарғона, Қўқонлардан ҳам излаб келишяпти. Ўзининг таъкидлашича, унинг доимий мижозлари ҳам бор.

- “Ҳамма нарсани пул билан ўлчайдиган бойваччалар ҳатто яқинларига кўз ёши қилишни ҳам пулга сотиб олишяпти”, - дейди ўқитувчи Санобар Искандарова.

Гўяндалик - ўзбек халқининг қадимий урф-одатларидан бири ҳисобланиб, қадимда сўзамол, овози ўктам аёллар тўю маъракаларда гўяндалик қилиб, тирикчилик қилган. Замоннинг бой, пулдор одамлари ва ҳеч кими йўқ фақирларнинг азасида асосан гўяндалар йиғлаб хизмат қилганлар. Бу анъана 90-йиллар бошида Ислом дини ривожланиши билан унутилаёзган бўлиб, кейинги йилларда Ўзбекистонда яна қайта тиклана бошлади. Аҳолининг диндор қисми гўяндаликни кераги йўқ бидъатлардан деб ҳисоблайди.

- “Шариат бўйича азада дод солиб йиғлашлик мумкин эмас”, - дейди шариат пешволаридан бири С. Р. ҳожи. – “Чунки майитга овоз чиқариб, дод солиб йиғлашларидан озор етади. Қуръони Каримдан хабардор ҳақиқий муслим бу одатни қилмаслиги керак. Аммо биз қанча ҳаракат қилмайлик, азада айтиб йиғлашликни йўқота олмаяпмиз. Қон-қонимизга сингиб кетган урф-одатларимиз борки, уларни бидъат деб одамларни қайтаришга уринсак, дарров Ваҳҳобий, Ҳизбчига чиқиб қоламиз”.

Уламоларнинг айтишларича, гўяндалик хизмати орқали пул топиш ҳалол ризқ топиш эмас, азаларда гўяндаларни ёллаш эса риёкорликдир.

- “Азада айтиб йиғлашни жуда ёмон кўраман”, - дейди Оязимхон Эргашева. – “Аммо йиғламасангиз, одамлар гапиришади-да. Таъна қилишади. Бизда шунақа, ота-онасини тириклигида хўрлаганлар ўлганидан кейин эл кўрсинга роса дийдиё қилишса, қарабсизки, меҳрибон, оқил фарзандга айланиб турибди-да”.

Кейинги пайтларда унутилган анъана (ёки урф-одатми?) бўлган гўяндаликнинг яна урфга кириши одамлар орасида қарама-қарши фикрларга сабаб бўляпти. Кимдир Исломни яхши билган уламолар таъқиб ва тазйиққа учрагач, гўяндалар пайдо бўлди деса, яна кимдир ёлланма йиғловчиларни керакли одамлар деб ҳисоблайди.

Қаҳрамонимиз Хадича опа эса, ўз касбини ташламоқчи эмас :

- “Ким нима деса десину, лекин гўяндаликнинг эътиборга молик жиҳатлари бор. Бу - қобилият, истеъдоддир. Гўяндаларда кучли овоз ва кишини эритувчи оҳанг, шоирлик бўлиши керак. Гўяндалик ҳам ҳар кимнинг қўлидан келавермайди”.

Категория: Habarlar | Просмотров: 826 | Добавил: Anahon | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]