Эстрада хонадаси Ўзбекистон халқ артисти Руслан Шарипов гиёҳвандликда айбланиб қамоққа олинди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, бастакор эстрада хонадаси Руслан Шарипов шу кунларда Тошкентдаги тергов изоляторларидан бирида сақланмоқда. Бу ҳақда куни кеча озодликка чиққан журналист Улуғбек Ҳайдаров билан учрашган Абдураҳмон Ташанов хабар қилди.
"Ўзбекистон хизмат кўрсатган артист Руслан Шарипов жиноят кодексининг 216-моддаси Гиёҳванд моддаларни сақлаш, тайёрлаш ва сотиш билан айбланмоқда." Бу ҳақдаги маълумотни шоу-бизнес ҳақидаги мақолалар муаллифи Алижон Эшбой ҳам тасдиқлади. "Тоштурмада дейишди. Гиëҳванд модда истеъмол қилгани ва сотгани учун икки йилга кесилибди." Алижон Эшбойга кўра ҳонанда Руслан Шарипов ижросидаги қўшиқлар ТВ ва радио эфирларидан олиб ташланган. Самарқандда туғилган 40 яшар хофиз Руслан Шарипов Ўзбекистонда оммабоп бўлган кўпгина қўшиқларни басталаган. Юлдуз Усмонова билан ҳамкорлик қилгани боис Руслан Шариповга Ўзбекистонда ҳизмат қилган артист унвони берилгани айтилади. Юлдуз Усмонова ўзбек санъат осмонидаги раҳнамолик мақомидан мосуво қилинганидан сўнг Руслан Шарипов муаммолар билан юзма-юз қолган. Руслан Шарипов Тохир ва Зуҳра ва бошқа филмларда суратга тушган.