Britaniyaning Bi Bi Si Jahon hizmati, RFERL va Independent ro'znomalari Karimov bilan Shtainmeyerning uchrashuvi Europa Ittifoqidagi bo'linishga sabab bo'lganini yozmoqda. "Bananas" kuzatuvchisiga ko'ra, har uchala nashr bu darajadagi ziddiyatga sabab bo'lgan manfaat haqida yosishmagan. Олмония Ташқи ишлар вазири Франк-Валтер Штайнмайер Ўзбекистон Андижон воқеалари, демократия ва қонун устуворлиги борасида Оврўпо Иттифоқи билан ҳамкорликка тайёрлигини айтган. Марказий Осиё бўйлаб сафар қилаётган жаноб Штайнмайер 1 ноябр куни Президент Ислом Каримов билан учрашган. Айни пайтда Ўзбекистонга нисбатан жазо чораларини бекор қилиш ёки сақлаб қолиш масаласи Оврўпо Иттифоқида бўлинишларга сабаб бўлгани айтилмоқда. Оврўпо Иттифоқининг Ўзбекистонга нисбатан жазо чораларини енгиллатиши ёки бекор қилиши мумкинлигини кутилмаган бир баёнот, деб айтиш қийин. Ғарбнинг Андижон воқеалари борасида эгаллаган қатъий мавқеи ва жазо чораларига қарамасдан, Ўзбекистон ҳукумати билан яқин алоқаларини сақлаб қолган Олмония жазо чораларини бекор қилиш ҳаракатлари ортида турган асосий кучдир. Жаноб Штайнмайер Президент Каримов билан учрашуви чоғида Олмония ва Оврўпо Иттифоқи билан ҳамкорликка қайтиш учун Ўзбекистонда сиёсий ирода мавжудлигини сезганлигини айтган. Бироқ бу ирода нималарда намоён бўлгани очиқланмаган. Олмония ташқи ишлар вазири сиёсий ирода аниқ ҳаракатларга айланишини кўриш учун кутиб туришимиз керак, деб айтган. Унинг айтишича, Ўзбекистон Андижон воқеалари, демократия ва қонун устуворлиги борасида маълум йўлни босиб ўтиши керак ва ана шу йўл ўтилгани тақдирда жазо чораларини сақлаб қолиш ёки уларни ҳозирги шаклда ушлаб туришга ҳожат қолмайди. Аммо Ўзбекистон жаноб Штайнмайер айтаётган йўлни босиб ўтишга қанчалик тайёрлиги қоронғу, маълум бўлган нарса - 8 ноябр куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг Брюсселга ташриф буюриши кутилмоқда. Музокаралар чоғида Андижон воқеалари ва Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари масаласининг муҳокама этилиши билдирилган. Аммо Ўзбекистон масаласи Оврўпо Иттифоқида бўлинишларга ҳам сабаб бўлгани айтилмокда. Бу бўлинишлар жазо чоралари муҳокама қилинадиган сана яқинлашгани сайин тобора яққолроқ кўзга ташланмоқда. Оврўпо Иттифоқига аъзо йигирма беш давлат бу борада ягона қарорга келмас экан, жазо чораларининг муддати 17 ноябрда ниҳоясига етади. Британияда чиқадиган "Индепендент" рўзномаси 2 ноябр куни бу борадаги бўлинишлар ҳақида таҳлилий мақола ҳам чоп этган. Рўзноманинг ёзишича, кўпгина давлатлар Андижон воқеалари юзасидан текширув ўтказилиши ва жавобгарларнинг жазога тортилишини истайдилар. Аммо Олмония, хусусан, Оврўпога киришлари тақиқланган ўн икки нафар ўзбек ҳукумати мулозимларидан фақат саккизтаси лавозимларида қолганини айтиб, бу чоранинг самарасиз бўлганини урғуламоқда. "Индепендент"нинг ёзишича, бу мавқе Франция ва Испания томонидан ҳам қўллаб-қувватланади. Аммо Британия Ўзбекистонга нисбатан қаттиқроқ мавқени эгаллаш ва жазо чораларини узайтириш кераклигини айтмоқда. 8 ноябрь куни Брюсселда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасида музокаралар бўлиб ўтади. "Озодлик" радиоси мухбирига кўра, ЕИнинг айрим аъзолари Ўзбекистонга нисбатан амал қилаётган санкцияларни кучайтириш таклифлари билан ҳам чиқмоқда. Жумладан, ЕИга кириши тақиқланган ўзбек амалдорлари рўйхатига И.Каримов номини ҳам киритиш, уларнинг Европа банкларидаги ҳисоб рақамларини музлатиш таклиф этиляпти. Аммо ЕИнинг энг қудратли давлатларидан бири Германия Ўзбекистонга нисбатан юмшоқроқ сиёсатни қўллаб-қувватлаётган бир пайтда уларнинг бу таклифи кун тартибига чиқмайдиган кўринади. Дея таъкидлайди "Озодлик" таҳлилчиси.
|