Пт, 2024.11.15, 07.27
SITE LOGO

 

Меню сайта
Разделы новостей
Habarlar
Maktublar
She'rlar
Hikoyalar
Latifalar
Maqolalar
Kim? qachon? Qaerda?
G'oya mualiifi Maryamjon Bobojonova
Календарь новостей
«  Октябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Поиск
Друзья сайта
Статистика
Наш опрос

"Bananas" nimasi bilan yaxshi?

[ Natija · Arkhiv ]

Javoblar: 30
Главная » 2006 » Октябрь » 31 » Жаҳонгир Қосимов: 'Ўзбекистонда кинога давлатнинг эътибори кучли'
Жаҳонгир Қосимов: 'Ўзбекистонда кинога давлатнинг эътибори кучли'
17.58
Жаҳонгир Қосимов: 'Ўзбекистонда кинога давлатнинг эътибори кучли'


Ўзбек киносида цензура йўқ, дейди Жаҳонгир Қосимов
"Баҳс" рукнининг навбатдагиси ўзбек киноси мавзусига бағишланган. "Ўзбеккино" Миллий агентлигининг раҳбари ўринбосари Жаҳонгир Қосимов даставвал Би-би-сининг Ўзбекистон кинематографиясининг бугунги аҳволини қандай баҳолайсиз, деган саволига жавоб қайтарди.
Жаҳонгир Қосимов: Агарда биз бир яқин тарихимизга ёки ўтган тарихимизга назар ташлайдиган бўлсак, Шўро даврининг кино ишланган пайтида ҳам "Ўзбекфильм" студиясида бир йилда суратга олинган фильмларнинг сони саккизтадан ошмасди. Ҳозир ҳар йили ўн бешта бадиий фильмга давлат маблағ ажратаяпти. Фильм суратга олишга, демакки унга шарт-шароит яратилиши яқин тарихда ҳам, Ўзбекистон киноси тарихида ҳам бундай воқеа бўлмаган.

Би-би-си: Мана ҳозир кўплаб танқидчилар 1990-йиллар бошида "Темир хотин" каби ижтимоий мавзудаги фильмларга қўл урилганини айтишади. 2-3 йил аввал эса суратга олинган "Дев ва пакана" фильмларини ҳисобга олмасак, сўнгги пайтда Ўзбекистон ҳаётидаги муаммоларни акс эттирган фильмлар деярли чиқмаётир, дейишади. Бу фикрларга қўшиласизми?

Жаҳонгир Қосимов: Йўқ, бу фикрга мен қўшилмайман. Сабаби бугунги аҳволни, Ўзбекистондаги мавжуд муаммоларни ёки халқнинг дардини очувчи жуда кўп фильмларимиз бор. Зулфиқор Мусоқовнинг "Ватан" фильмида ҳам, Ёрқин Тўйчиевнинг "Чашма" фильмида ҳам бугунги кундаги муаммолар кўтарилган. Комедия ёки сатира жанрида эмасу, лекин социал жиҳатдан жуда кўп муаммоларни очиб берувчи фильмлар. Балки ўша фильмларни томошабинларимизнинг баъзилари кўрмагандирлар. Чунки бу фильмларнинг баъзи бирлари телевидениеда кетган, баъзи бирлари кинопрокатда қўйилган.

Би-би-си: "Ўзбеккино" Ўзбекистонда чиқаётган фильмларни назорат қилиб боради. У фильмларни цензура қиладими?

Жаҳонгир Қосимов: Сиз айтаётган цензура масаласи, масалан нимани қўйиш мумкин, нимани қўйиш мумкин эмас, деган масала бу ўша Вена конвенциясида тасдиқланган. Масалан давлат конституциясига қарши фильмлар бўлса, агарда бу фильм, масалан, зўравонликнинг пропагандаси бўладиган бўлса, айтайлик,ўша порнографиянинг пропагандаси бўладиган бўлса, албатта бунга цензура бор. Адоват чиқарадиган нарса бўлиши мумкин...

Бизда ҳозир чиқаётган фильмларнинг 15 тасини "Ўзбеккино" агентлиги яратаётган бўлса, бундан ташқари нодавлат студиялар ҳам ҳар йили яна 20 дан ортиқ фильм ишлашаяпти. Мана шу фильмларнинг ҳам мисол учун бир бачкана жой бўлганидагина бадиий кенгаш сифатида олиб ташлаш ҳақида биз маслаҳат беришимиз мумкин. Бизнинг фильмларга ҳам, нодавлат студиялар суратга олаётган фильмларга ҳам ҳеч қандай цензура масаласи қўйилаётгани йўқ.

Би-би-си: Энди шу кино индустриясига сарфланаётган маблағга тўхталсак. Ҳукуматнинг давлат ҳисобидан кино учун ўнлаб миллион сўм ажратиш ҳақидаги қарори чиққанди. Шу маблағлар нималарга сарфланаяпти?

Жаҳонгир Қосимов: Ҳақиқатан ҳам 2004 йилда Президентнинг фармони ва Вазирлар маҳкамасининг қарори эълон қилинган кино миллий агентлигини яратиш ҳақида. Нима учун бу нарса бўлди?

Умуман буни агар тарихига бир назар ташласак: Олдин давлат акционерлик компанияси бўлган пайтида давлатнинг 100 фоиз улуши бўлган тақдирда ҳам кино ишлашга катта бюджет ёки маблағ ажрата олмасди. Ўшанда умуман кино соҳаси Ўзбекистонга керакми ёки йўқми? Ўзбекистон, масалан, катта бир кино давлатига айланадими, йўқми, деган савол қўйилган.

Энди кино осмондаги ойни олиб берармиди, деган фикр ҳам бўлган бўлиши мумкин, лекин шу нарса бўлмаган. Айнан миллий агентлик яратилаётган пайтда шу фикрга келинганки, ўзбек киноси ўзбек давлатига керак. Ва ҳисоб-китоб қилинган: демак 15 та бадиий фильмга маблағ ажратиш керак. Бир фильм қанчага тушади, 20 та мультипликацион фильм қанча туради, 20 та ҳужжатли фильмнинг маблағи қанча бўлади? Бу фильмларни ким суратга олади, қаерда олинади? 60 соатга яқин видео форматида ўқув фильмлари...

Илгари биз айтардик, кинога пулимиз кам, сценарийларимиз қолиб кетаяпти, қачон биз кино оламиз, дердик. Ана шу муаммолар бир кунда ҳал бўлди.

Би-би-си: Ҳақиқатан ҳам Ўзбекистонда кўп фильмлар ишланади, лекин уларга маблағ топиш масаласи ҳар доим ҳам бўлмайди. Энди мана мисол учун ўтган йили Қозоғистонда "Кўчманчи" деган фильм олинди. Бу Ҳолливуд билан биргаликда суратга олинди ва кўплаб миллион доллар маблағ ажратилди. Ўзбекистонда ҳам мана шу даражадаги фильмларни олиш режаси борми?

Жаҳонгир Қосимов: Тўғри айтасиз, "Кўчманчи" фильми 34 миллион АҚШ долларига олинди. Буни маблағининг маълум бир қисмини Қозоғистон ҳукумати ажратган бўлса, саккиз ёки тўққиз миллионини Америкадаги "Мирамакс" продюссерлик компанияси ажратган. Бу фильмни мен ҳам кўрдим. Улар жуда катта проект қилишган.

Ҳозирги кунда биз, масалан, Ҳолливуд ёки бошқа бир йирик продюссерлик компанияси ҳамкорликда ишлаяпмиз, деб айта олмайман. Лекин келажакда бу борада ишлаш ҳақида жуда кўп фикрлар бор. Ҳозир ўзингиз биласиз, яқинда бир қарор чиқди: Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида санъат соҳасида ҳам ҳамкорликни йўлга қўйишга бағишланган.

Мана шу масалада бизнинг бир-иккита проектларимиз бор. Масалан, шоир Сергей Есениннинг Тошкентда яшаб ижод қилган даври ҳақида проектимиз бор. Ҳозир Россиянинг кино билан шуғулланадиган идораларига ана шу лойиҳамизни тақдим қилганмиз. Лекин ҳозирча биргаликда фильм қилиш масаласида аниқ бир гап бўлгани йўқ.

Би-би-си: Кўп актёр ва кинорежиссёрлар билан суҳбатлашадиган бўлсак, уларнинг нолийдиган мавзуси - Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланмаганлиги. Бу вазият қачон ўнгланади деган саволни қўйишади улар.

Жаҳонгир Қосимов: Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқлари умуман ҳимояланмаяпти, десак нотўғри бўлади. Муаллифлик ҳуқуқлари "пиратство" "қароқчилик" туфайли ҳимоя қилинмаётган бўлса, баъзи фильмлар ноқонуний равишда кўчириб олиниб намойиш этилаётган бўлса, ё автор, ё режисёр ўша қароқчилардан ҳақини ундириб ололмаётган бўлса, бу муаммо бу фақат бизда эмас, бутун дунёда бор муаммоси. Бу билан албатта курашаяпмиз.

Яқинда агар билсангиз, муаллифлик ҳуқуқлари ҳақидаги қонун Сенатда тасдиқланиб, ҳозир ўша қонун кучга кирди. Бу қонун жуда кўп жабҳаларга тааллуқли. Демак ҳозир энди бу қонун асосида биз ўша муалифларнинг ҳуқуқини ҳимоя қиламиз.

Би-би-си: Яна бир жиҳати: мисол учун кино суратга олганлар айтишадики, биз кинони кинотеатрларга чиқаришимиз биланоқ интернетга чиқиб кетади. Ёки дарҳол бошқа бир жойда намойиш эта бошлаганлари ҳақида эшитиб қоламиз. Лекин биз буни тўхтата олмаймиз ва уларга қарши чора ҳам кўролмаймиз. Давлат ҳам шу масалада бўшлиқ қилади, деб айтишади...

Жаҳонгир Қосимов: Бу муаммо бор. Тижорат фильмлари плёнкада суратга олинмайди. Улар асосан, видеоформатда суратга олинади. Видеоформатни эса компьютердан компьютерга кўчириш қанчалик осонлиги ҳаммага аён. Шунинг учун ҳам илгари плёнкада бўлган оригинал нусхани кўчириб олиш жуда қийин эди, қила олишмасди. Ҳозир эса масалан бир дискни кўчириш учун нари борса 15 минут вақт кетади. Лекин бунга қарши биз ҳам курашаяпмиз.

Категория: Maqolalar | Просмотров: 834 | Добавил: Anahon | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]