Пт, 2024.11.15, 07.44
SITE LOGO

 

Меню сайта
Разделы новостей
Habarlar
Maktublar
She'rlar
Hikoyalar
Latifalar
Maqolalar
Kim? qachon? Qaerda?
G'oya mualiifi Maryamjon Bobojonova
Календарь новостей
«  Октябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Поиск
Друзья сайта
Статистика
Наш опрос

"Bananas" nimasi bilan yaxshi?

[ Natija · Arkhiv ]

Javoblar: 30
Главная » 2006 » Октябрь » 27 » Hojar momo maktubi - 2
Hojar momo maktubi - 2
14.28
Ассалому алайкум, Асилзодам. Mана мен яна сизни безовта қилиб мактуб йўллаяпман соғ саломатмисиз Рамазон ойларида чарчамасдан тангрининг қарзи бўлмиш тоат ибодатларини бажариб рўзаларни тутиб, ота она ва боболарингиз руҳларини шод этдингизми.

Болажонимб, кеча туш кўрибман бағримизга қайтган эмишсиз. Аммо, негадир "Мен кетишим керак, бирров келдим. Ватандошлар кутишмоқда", дермишсиз.

Ҳа, болам. Тушимда "ҳамюртларим ёнига қайтишим керак", деганингиз мени соғинчда бўлсамда ҳурсанд айлади, баракалла, эл фарзандисиз, юзимизни ерга қаратмаслигингизга ишонардим.

Мусофир юртларда ватандошлар билан бирликда бирикиш ва ҳамжиҳатлик қилиш бу улуғ ишдир, болажоним. Биз каби буви момолар сизлардан умидимиз каттадир. Ахир "куч бирликдадир, бирлашган узар бирлашмаган тузар" деб машойиҳлар бекорга айтишмаган.

"Бўлинганни бўри ер" деган сўзларнинг маъносини чақинг, болажоним. Мени кирар чиқар бўлиб қолган фикри ожизимча, акангизнинг айтишларича сиз азизлар юртга фаравонлик олиб келиш учун юрганмишсизлар.

Асилзодам, мен сиз билан ёшлигингиздан сирдошман. Аммо сўрашга истиҳола қилиб турибман сўрамай десам менга баъзи бир содир бўлаётган воқеалар қизиқ туюлмоқда болам. Мана сиз айтган мустақиллик замонида яшамоқдамиз. Аммо болажоним, бу қанақа мустақиллик бўлдики, Гермон уруши вақтидагидан ҳам оғир кунлар бошланиб қолди.

Тунов куни бир ўзим уйда ўтиргандим, бир вақт десангиз, дарвоза тақиллади, мен кираверинг, очиқ, дедим. Ўйлабманки, қўшнилардан бирортаси чикқандир деб. Жа бир майин овоз билан жувоннинг овози эшитилди. "Ассалому алайкум, ҳайр қилинг момо", деди.

"Алайкум ассалом иби болам лўлимисиз", дедим.
"Йўқ, моможон лўли эмас, ўзбекман қўшни қишлоқда тураман. Ориятим кучлилик қилиб ўз қишлоғимда садақа сўрай олмадим. Бундан ташқари ҳамма ҳам наридан бери кун ўтказмоқда икки учта бойваччамиз бор. Аммо, улар харом пул топишади. Уларнинг садақаси харом. Ҳаромга шерик бўлиб садақа олмайман", деди.

Мен ҳайрон қолдим болам. Шундай деган бўлсада, у мендан зорланиб, йиғлаб, "садақа қилинг, учта норасида болам бор. Ёсдиқдошимни зиндонбанд этдилар, болаларим гўшт таьмини унутишган, бирортаси ҳам мактаб ёшига етмаган, уч кундан буён туз татиганимиз йўқ", деди.

Болам мен дастурхонга таклиф этдим, аммо у бир бурда нонни оғзида чайнаб юта олмади. Фарзандларим емасдан мен буни ютаолмайман деди болам.
Суриштириб сўрасам, болажоним турмуш ўртоғини арабий тилда сабоқ бериб болаларга ҳадислар айтиб бергани учун зинданбанд этибтилар.

Ҳай, болажоним бу нима дегонлари? Асилзодам, бир бечорани арабий тилда дарс бергани учун қамасалар, нима биз ғайри динлар тилини ўргансак яхшими болажоним? Не кунларга қолдик менга икки энли мактуб ёзинг, тушунтиринг болам.

Ёшим тўққиз мучалга яқинлашиб, ҳеч бир замонларда бундай замон бўлганини эшитмагандим болажоним мукаддас ҳадислар билан бутун авлодларимиз вахоланки миллатимиз тарбияланганлар болажоним. Хадислар пайгамбаримиз Мухаммади алайхивассалом сузларидир бундан кечмок диндан кайтмокдир болажоним. Асилзодам сизга соглик омонликни яратгандан сураб хакингизга дуолар килиб юртимизга тезрок маьрифат ва тукинчилик олиб келишларингизни яратгандан сўраб қолувчи Ҳожар момонгиз.

(Maktub Bananasga Do'stnazar tomonidan jo'natildi)

Maktubning oldingisi

Категория: Maktublar | Просмотров: 848 | Добавил: bananas | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]