Пт, 2024.11.15, 08.43
SITE LOGO

 

Меню сайта
Разделы новостей
Habarlar
Maktublar
She'rlar
Hikoyalar
Latifalar
Maqolalar
Kim? qachon? Qaerda?
G'oya mualiifi Maryamjon Bobojonova
Календарь новостей
«  Октябрь 2006  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031
Поиск
Друзья сайта
Статистика
Наш опрос

"Bananas" nimasi bilan yaxshi?

[ Natija · Arkhiv ]

Javoblar: 30
Главная » 2006 » Октябрь » 13 » Ёпиғлик қозон ёпиғлигича қолгани яхшими?
Ёпиғлик қозон ёпиғлигича қолгани яхшими?
06.29
Ёпиғлик қозон ёпиғлигича қолгани яхшими?

Бунёд Бек



Ёпиғлик қозоннинг ёпиқ қолишидан жамиятга наф борми?
“Ёпиғлик қозонни ёпиқ қолдириш” ёки “уйдаги гапни кўчага чиқармаслик” ўзбек жамиятидаги муҳим ақидалардан бўлиб келган ва кейинги пайтда бу нафақат ўзбек оиласи ва маҳалласи, балки кенг жамият миқёсида амал қилиш даражасига етиб бораётгандек.
Уч йил аввал бир корхона раҳбари арз қилиб қолди. Уни бир агросаноат корхонасига раҳбарликка тайинлашиб, эвазига каттагина “ҳақ” ҳам олишган. Бироқ орадан олти ой ўтиб текширувчилар келган ва корхона аввалги раҳбар даврида миллионлаб қарзга ботиб кетгани аниқланган. Барча айбни янги раҳбар бўйнига юклаб, катта пул эвазига ишни бости-бости қилиш ва уни қамоққа ташламай, ишдан тинчгина бўшатиб юборишга ваъда беришган. Долзарб мавзу.

Бироқ эртасигаёқ ҳалиги раҳбар қўнғироқ қилиб, кечаги гаплар ҳақида ҳеч кимга чурқ этмаслигимни илтимос қилди.
“Агар арз қилсам эртага “ёзувчи” деган тамға олиб, туманда бош кўтариб юролмас эканман, қариндош-уруғларим ҳам ёмонотлиққа чиқар экан. Қолаверса, бу одамлар бир умр шу ишда бўлган ва бундан кейин ҳам шу ишда қолади,” деди у.

Яқинда ўша собиқ раҳбарни яна учратдим. “Улар айтган пулни қарз кўтариб тўладим, Худо хоҳласа бу йилги ҳосил билан қарзлардан ҳам текис чиқаман,” дейди у.

Тошкентдаги бир гавжум дўкон эгаси ҳам шу каби фикрлайди: “Мана, ҳар куни телевизорда тадбиркорларнинг ишига аралашмаслик, режасиз текширувларга йўл қўймаслик учун аноним телефонлар борлиги ҳақида гапиришади. Ҳаммаси қуруқ гап. Қани бир арз қилиб кўрингчи. Мени ўзимга дангал айтишди: хоҳлаган жойингга бор, қани қатгача борар экансан деб.”

Дўкон эгаси орган устидан арз қилган одамнинг иши ўнгланмаслиги, “шунинг учун ошиқча гап чиқармай, ҳар қандай муаммони ими-жимида ҳал қилган” яхшилигини айтади.

Одамлар ўз зарарига бўлса ҳам “қозон қопқоғини” кўтаришни истамайди. Маҳаллий журналистлардан бири ҳикоя қилади:
“Синглим туман маориф бўлимидагиларнинг нафси ҳаккалаб отиб кетаётгани, муаллимлик маошини нақд пул сифатида олиш учун пора беришга мажбур бўлаётгани ҳақида менга арз қилиб қолди. Мен бу иш юзасидан мақола ёзаман, деганимда у қўрқиб кетиб, зинҳор бу ҳақда ёзмаслигимни сўради. Унинг айтишича, “шикоятчи” дея ном чиқарган одамга ҳамма ёмон кўз билан қарар экан.”

Бу ақидалар нафақат оддий одамлар, ўрни келганда давлат ва жамият манфаатларига ҳам қарши ишлайди.
Бир туман ҳокими кўп қинғир ишларга йўл қўйганлиги учун ўтган йили судга тортилиб, қамалди. Маҳкама пайти унга қарши гувоҳлик берган одамларнинг барчаси бугун халқ орасида ёмонотлиққа айланган.

“Ҳаммаси ҳокимнинг ҳамтовоқлари эди, бироқ судда уни аямай сотишди. Нима қилганда ҳам бир товоқдан ош еб юрганлар бундай қилмаслиги керак эди,” дейди туман халқи собиқ ҳоким қўли остида чеккан азиятига қарамай. Қўшни туманларда эса “э, булар ўз ҳокимини сотди” деган гап тарқалган. Энди эса ўша одамлар ҳар қандай жиноятни кўрмаганга олишга тайёр.

Авваллари барча биладиган, лекин ҳеч ким очиқ муҳокама қилмайдиган масалаларни кўтариб чиққанларга маҳалла ёки қишлоқ номига доғ туширди дея дашном берилса, бугун жамиятидаги шундай муаммоларни кўтариб чиққанларга “миллат шаънига доғ тушириш” тамғасини қўйишга уринишлар юз бераётганини кўриш мумкин, дейди одамлар.

Уйдаги гапни кўчага чиқармаслик ақидасининг томир отиб боришидан, ёпиғлик қозоннинг ёпиқ қолишидан жамиятга наф борми?

Категория: Maqolalar | Просмотров: 805 | Добавил: Anahon | Рейтинг: 0.0/0 |
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]