Юлдуз Усмоновани икки йилдирки байрамлар сўнггидаги мадҳиянамо чиkишларининг кўринмай kолиши. " Бу чиkишларнинг байрам файзига нима алоkаси бор " дерсиз. Юлдуз Усмонова аввало профессионал тажрибага эга бўлган санъаткордир. Унинг ижросидаги сидkидиллик, шеър матнига эътибор kаратиши ва ниxоят мусиkанинг мукаммал ишланишида kанчалик ишига пухта ёндашишини кўрсатади. Юлдузнинг ижросида xалk дардига дармон бўлгувчи чақириқлар бор. "Ўзингдан kўймасин халkим", " xеч кимга бермаймиз сени Ўзбекистон ", " Бу дунёга xамма меxмон бу дунёда бўл яхши", " Шу эл учун, шу халk учун нима kилдик айтгин дўстим ватан учун? " каби янгроk овозлар шундай чаkириkлар жумласидандир. xар байрам сўнггида Юлдуз янгича усулда, янгича ижрода, янгича сўзлар билан ўз ижросида xалkkа мурожаат этар эди. xалk xам Юлдуздан янгича чаkириқkлар кутиб келган. Байрамларда Юлдузнинг ўз ўрни, ўз таъсири ва байрам файзига аxамиятли томони бор эди. Юлдузнинг кўринмай kолишида икки маъно бор. Биринчиси юkоридаги чаkириkлар, xалkkа kилинаётган мурожаатлар юkорида ўтирган " мустаkиллик" нинг мутлаk эгаси Каримов ва унинг атрофидагиларга ёkмаслиги байрамларнинг улар учун файзсиз тугашидир. Иккинчи маъно тўгридан тўгри Каримовнинг тўнгич кизи Гулнора Каримованинг Пан Терра студияси даромадлари билан богликдир. Ўкувчига маълумки, Гулнора ўз бизнеслари каторига шоу бизнесни хам киритган. Унинг Пан Терра овоз ёзиш студияси эса мамлакатдаги энг катта мухлислар аудиториясига эга бўлган санъаткорларни ва хонандаларни нишонга олади. кўшикчи мазкур студия билан бирга ишласа, кўшикларини шу студиядаёздирса кўкаради. Бўлмаса унга барча лицензия эшиклари ёпилади. Пан Терра учун Юлдуз биринчи ракамли даромад манбаи бўлиб келган. Аммо бугунга келиб мамлакат ахолисининг олтмиш фоизини ташкил килиб турган ёшлар Шохрух реппер, радиус 21, Лола, божалар, Шахзода, Райхона, Ёдгор Мирзажонов, Сардорхон, Шохрух хон, Анвар Санаев, Озодбек Назарбеков каби ёш хонандалар ўз аудиторияларини кенгайтириб олишга эришдилар. Ёшлар юкорида санаб ўтилган хонандаларнинггина аудио, видео, CD албомларини харид кила бошладилар. Юлдузнинг мухлисларини факат ўрта ёшлилар эгаллади. Бу ўринда Пан Терранинг ёшлар билан ишлаб кетиши табиий. Шунинг учун Юлдуз Усмонова Пан Терранинг нигохидан четда колди. Энди Гулнора хам даромад келтирмай кўйган Юлдузнинг ўрнига ёшларга хомийлик кўрсатади. Гулноранинг Юлдузни унутишидан Каримовнинг атрофидаги кашкирлар фойдаланадилар. Алишер Азизхўжаев байрам сценарияси муаллифлигини ўз кўлига олиб, Юлдузни байрамлардан четлатади ва Гулсанам Мамазоитова деган ёш хонандани Юлдузнинг ўрнига кўйиб ўзи учун даромадлар эшигини оча бошлайди. Байрам дастурларида А.Азизхўжаев Пан Терранинг ёш калдиргочларини хам унутмайди хар холда... Бундай четлатиш Юлдуз учун нафакат рухий зарба, балки, иктисодий зарба хамдир. кашкирларнинг прокурор креслосида ўтиргани Рашиджон Кодиров хам пайтдан фойдаланиб, беш йиллик депутатлик даврида Юлдузнинг концерт программалар бериши, тўйлар ва бошка бизнес ишларидан тушган даромадлари Ўзбек Конунчилигидаги "Мансабдор шахсларнинг ойлик маошларидан ташкари тадбиркорлик ва шунга ўхшаш бошка даромад келтирувчи ишлар билан шугулланиши ман этилади" деган жойига тўгри келмаслигини Юлдузхонга уктирадилар. Юлдузнинг бир неча йиллар давомида тўплаган даромадлари сезиларли харажатларга бўлина бошлайди. Гулноранинг кучогида сармаст юрган пайтларида баъзи рахбарларни танкид килган Юлдузхонни учта харфли СНБ ходимлари хам йўклаб колишади. Улар хам бош прокурор каби ўзларининиг Юлдуздан даромад умидворликларини адолат аталмиш пок матога ўраб, Охунжон Мадалиевнинг хамда Мухриддин Холиковнинг ўлимида Юлдузнинг гумон Килинаётганини рўкач килишади. Талвасага тушган Юлдуз каёкка учишини билмай "хонавайрон" кўчасига юра бошлайди. Юлдуз учун асосий зарба бу эмас, асосий зарбани айнан Пан Терра таъминлаб берадиганга ўхшайди. Бир пайтлар Пан Терранинг биринчи ракамли эркаси бўлиб юрган кезларида Юлдуз Тўй тепалик хонанда Озода Нурсаидовани карьерасини булгаш ва барча лицензияларидан махрум килиш максадида хонанданинг Хоразмдаги (ХАЗОРАСП)тўйлардан бирида ахлоксиз хатти харакатларини фош килувчи материалларнинг оммага таркатилишини таъминлаганлиги бугун очик гапирилмаса хам хеч кимга сир эмас. Ва нихоят Юлдуздан юз ўгирган Пан Терранинг Озода билан келишуви Юлдузга сўнгги зарба тайёрлаш учун остона бўлиб хизмат килса ажаб эмас. Юлдузнинг мухлислар аудиторияси бўшаб колиши эртами кечми Озоданинг хаётида хам юз бериши мумкинлигини тушуниб етган Пан Терра Озоданинг мустакил ишлаб кетмаслиги кафолати учун " Клеопатра " овоз ёзиш студиясини сотишни Озодага шарт килиб белгилади. Озода хам бунга кўниб студиясини Бойсунлик хонанда Хосила Рахимовага пуллади. Энди Юлдуз билан Озода ўрин алмашишди. Балки зарба бериш навбатини хам алмашишгандир. хар холда санъатнинг нонини ейиш учун темирдан тиш кераклигини таъкидлаган Юлдуз Усмонова ўз темир тишлари занглаб бораётганини тан олаётган бўлса ажаб эмас.
|